Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

2018 yil – Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili 

  

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 122 guests and no members online

Facebook

Ta’lim sifatini nazorat qilish

 

 

Ғаниев Ибрагим Мамадиевич.
Иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи
Алоқа маълумотлари:
Мирзо Улуғбек -77. 140103.
Самарқанд, Ўзбекистон.
Телефон: +998901959872.
E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. . батафсил танишиш

 

Турсунов Озод Матлубович
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси
Катта ўқитувчи
Алоқа маълумотлари:
Мирзо Улуғбек -77. 140103.
Самарқанд, Ўзбекистон.
Телефон: +998937283940.
E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

  Абдузухуров Жамшид Толибович
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси
Алоқа маълумотлари:
Мирзо Улуғбек, 77. 140103.
Самарқанд, Ўзбекистон.
Телефон: +998915303066
E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 Институт таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими. Tаълим сифатини ижтимоий- иқтисодий соҳаларда олиб борилаѐтган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, шунингдек узлуксиз таълим тизимида таълим сифатини назорат қилишни янада такомиллаштириш, кадрлар тайѐрлаш сифати ва ўқув жараѐни самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиѐсатини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига асосан ташкил этилган. Институт талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайѐрлаш сифати мониторингини юритиш ҳамда институтни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир этган омиллар тўғрисидаги маълумотларни олий таълим муассасаси ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этишдан иборат. Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш; Институтда таълим жараѐни сифатини, унинг ўқув адабиѐтлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш; Институт талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш; таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш; кадрлар тайѐрлаш сифати мониторингини юритиш; Институтни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни институт ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш; аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараѐнларда институтда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш; таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш; таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараѐнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш; институтнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек, олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайѐрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайѐрлаш, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича институт раҳбариятига таклифлар киритиш; институт профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ѐки уларнинг тегишли қайта тайѐрлашдан ўтганлигини ѐки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни Институт ректорига маълум қилиш; институтнинг ўқув жараѐни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш; таълим жараѐни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш; институтда талабалар амалиѐтининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш; Давлат инспекциясининг топшириғига биноан институт рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараѐнларда иштирок этиш; талабалар билимини баҳолаш жараѐнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш; институтдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайѐрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш; бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ѐки халқаро лойиҳалар ва институт ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараѐнига татбиқ этиш; институт рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш; институт тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш; институтда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш; ўқув жараѐни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш; институт Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ишларни ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш; таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни институт раҳбариятига тақдим этиш.

Бўлимнинг асосий функциялари Институтда таълим сифатини ДТС ва малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш, ўқув жараѐни самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли назоратни ташкил этиш бўйича фаолиятни ва чора-тадбирларни амалга оширади; асосий фаолиятини белгиланган мезонлар асосида таълим сифатини аниқлаш, уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш йўналишларини белгилаб беришга ва бу жараѐнни мувофиқлаштиришга қаратади; таълим йўналиши ва мутахассисликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлигини ўрганади; талабаларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалари (шу жумладан, электрон дарслик ва қўлланмалар) билан таъминланганлик даражасини ва замонавий талабларга мослигини таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ҳамда тиллар кесимида таҳлил қилади; институт профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилади ѐки уларнинг тегишли қайта тайѐрлашдан ўтганлигини ѐки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганади ва хулосаларни институт ректорига маълум қилади; ўқув жараѐнида илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганади ва уларни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни беради; илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилаѐтганлигини, институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий, инновацион ва ҳ.к. тадқиқотлар кесимида) иштирокини, илмий ишларнинг ишлаб чиқаришга татбиғини молиялаштириш манбалари ҳолатлари бўйича ўрганади; институт таркибий тузилмаларининг замонавий моддий-техник таъминоти, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлар билан таъминланганиги ва улардан самарали фойдаланилиш даражасини таҳлил қилади; таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграциясини, институтнинг кадрлар тайѐрлаш ва ҳамкорликда илмий технологик ечимлар яратишда ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини (самарали ѐки самарасизлигини) ўрганади; ўз соҳаси бўйича илғор технологияларнинг ривожланишига қараб таълим жараѐнларини амалга ошириш учун педагог кадрларнинг бевосита ишлаб чиқаришда малакаси оширилишини (мунтазам ѐки мунтазам эмаслиги) ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлигини (маркетинг хизмати асосида) таҳлил қилади; таълим жараѐнига илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг жалб этилишини таҳлил қилади; талабалар бажараѐтган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияси мавзуларининг долзарблиги, сифати ва уларни ишлаб чиқаришга қай даражада жорий қилинганлигини ўрганади; институтнинг таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчи институти орқали олий малакали кадрлар тайѐрлаш фаолиятини таҳлил қилади; институтнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини таҳлил қилади; институтда маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилишини (баѐнномалар асосида), профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлигини, таълим муассасасидаги маънавий-ижтимоий муҳитни, педагог ходимларнинг ахлоқий сифатларини (сўровнома асосида) ўрганади; институт ахборот-ресурс маркази фондининг зарур адабиѐтлар билан таъминланганлигини, улардан фойдаланаѐтган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини аниқлайди; битирувчиларнинг таълимни кейинги босқичига ўқишга кириши ѐки ишга жойлашишларини таҳлил қилади; ота-оналар ва иш берувчилар ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳомийлик кенгаши фаолиятидаги ва таълим жараѐнидаги иштирокини таҳлил этади; профессор-ўқитувчилар рейтингини аниқлаш бўйича таклифлар киритади; талабаларнинг мустақил таълим самарадорлигини даврий равишда мониторинг қилади; институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар томонидан хорижий тилларни ўрганишнинг самарадорлиги бўйича мониторинг юритади; талабалар билимини баҳолаш бўйича назорат натижаларини танлама таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини ва шаффофлигини ўрганади ва таклифлар тайѐрлайди; якуний давлат аттестацияларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилган ҳолда ўтказилганлигини ва унинг натижаларини таҳлил қилади; институтнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайѐрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказади, таҳлилий маълумотларни тайѐрлайди, уларни Давлат инспекцияси бошлиғи ҳамда институт ректорига ўрнатилган тартибда тақдим қилади; институтда кадрлар тайѐрлаш сифати ва талабалар билим даражасини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказади; институт фаолиятини халқаро таълим сифатини аниқлаш индикаторлари билан таққослаш асосида унинг жаҳон рейтингида муносиб ўрин эгаллаши учун тегишли таркибий тузилмалар билан чора- тадбирларни ишлаб чиқади; институтда халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлигини, хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, таянч докторант, докторант, илмий ходимлар алмашинувини, фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилишини (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.), чет эл грантлари асосида бажарилаѐтган илмий-тадқиқот ишларини, хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини таҳлил қилади ва бу соҳани ривожланишига таклифлар беради ва амалий ѐрдам кўрсатади; бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ѐки халқаро лойиҳалар ва институт ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганади ва уларни таълим жараѐнига татбиқ этади; Давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган институтлар рейтингини аниқлаш ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда ҳамда бошқа топшириқ ва вазифаларни бажаришда иштирок этади; институт рейтингини халқаро даражага кўтариш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар ва ѐш мутахассисларни чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юбориш ва уларнинг натижасини таълим жараѐнига татбиқ этишда институт раҳбарияти билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади; республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб боради ва уларни таълим жараѐнига татбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади; институтда таълим сифатини ошириш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари асосидаги таклифларни олий таълим раҳбариятига тақдим этади.

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550