Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 305 guests and no members online

Facebook

Yangilik

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ хўжалигида менежмент кафедраси катта ўқитувчиси Ғ.Ибрагимов ва Агроиқтисодиёт ва маркетинг кафедраси ассистенти А.Таджиевларнинг Германиянинг Ҳалле шаҳридаги IAMO – Лейбниц Ўтиш даври иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш илмий тадқиқоти институтида қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти бўйича докторантура қишки мактабида қатнашиб келишди.
Хизмат сафари 2017 йил 18 февралдан 25 мартга қадар давом этди. Сафар давомида 260 соатлик иш ҳажмида ўқув жараёни ва илмий тадқиқотлар амалга оширилди. Ўқув жараёнида докторлик илмий даражасига тайёргарлик учун Академик мақола тайёрлаш (Academic writing), Танқидий фикрлаш (Critical thinking), STATA дастурига кириш фанлари ўқитилиб, Тадқиқотлар бўйича консултациялар, Илмий иш тақдимотлари, Танланган мавзу бўйича мақолалар тайёрлаш учун мустақил таълим ўтказилди.
Ўқув дарслари Америка, Европанинг етакчи университетлари профессорлари ва PhDлари томонидан олиб борилди.
Сафар давомида докторантлар томонидан инглиз ва ўзбек тилларида мақолалар тайёрланди.
Якунда илмий мавзу бўйича тақдимот ўтказиб, етакчи профессорнинг ушбу мавзуни жадаллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалари билан танишишди.
29 март куни эса мазкур докторантлар институт катта мажлислар залида профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар учун сафарга оид ҳисобот-тақдимотини ўтказишди.
Докторантлар ўқув-илмий илмий хизмат сафарларини ташкил этишда кўмаклашган институт ректорати, халқаро алоқалар бўлими, малака ошириш бўлими, кафедраларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550