Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 302 guests and no members online

Facebook

Barchasi kelajak uchun!

 

 Бугунги кунда экологик соф тоза мева, сабзавот ва узум етиштириш бўйича республикамизда қабул қилинган дастурнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти беқиёс бўлиб, ушбу махсулотларни етиштиришнинг халқ хўжалигидаги ўрнини алоҳида такидлаб ўтиш жоиз.  

Жорий йилнинг 9-март куни Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида “Йил давомида экологик соф тоза мева, сабзавот ва узум етиштириш”  мавзусидаги иқтидорли талабалар ва магистирлар илмий анжумани бўлиб ўтди.  Тадбир аввалида сўз, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Тоштемир Эшимович Останақуловга берилади: Ассалому-алайкум ҳурматли меҳмонлар, азиз талабалар, тадбир иштирокчилари! Самарқанд қишлоқ хўжалик институтига хуш келибсиз деймиз. Маълумки, сўнгги йилларда дунё озиқ-овқат бозорида турли мева ва сабзавотларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Ўзбекистон сифатли мева ва сабзавотларга етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасида улкан салоҳиятга эга. Мамлакат ҳукумати соҳада рақобатбардошликни ошириш орқали мева ва сабзавотлар секторини ривожлантиришга қаратилган тизимли ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда.                                                                                                            2016 йилнинг 15 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув хўжалиги Вазирлиги ҳамда АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган ва юртимизда юқори қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга кўмаклашишга қаратилган “USAIDнинг Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси” мувофақиятли  бажарилмоқда.                                                 Лойиҳа ягона тизимга мужассамлаштирилган тўрт йўналишда ўз фаолиятини амалга оширади:                                                                       

Лойиҳанинг тўртинчи йўналиши айнан Олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот институтларини ишлаб чиқариш билан алоқаларни кучайтиришга йўналтирилган. Бу йўналишда қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий таълим муассасалар қиймат занжири концепциясининг амалий афзалликлари акс этган кўплаб ўқув қўлланмаларини чоп этишда кўмаклашганидан хабардормиз.                                                                  

Таълимда замонавий билимларидан фойдаланиш борасида олий таълим муассасаларга кўмаклашиш, олий таълим муассасалари профессорлари ва ходимлари учун чет элдаги етакчи қишлоқ хўжалигига ихтисослашган университетлар вакиллар томонидан қисқа курслар ташкил қилиш ва алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлаш, талабаларнинг амалиёт ўтиш дастурларини такомиллаштиришга кўмаклашиш ҳам ушбу йўналиш қамровига киради.                                                                                      Шу сабабли ҳам айнан бугунги тадбир ҳам ушбу ташкилот билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

         Мен мамнуният билан азиз меҳмонларимизни таништирсам:

  1. Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари, доктор-Чак Мэй Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳа раҳбари ўринбосари қ/х ф.номзоди- Асрор Назиров Ушбу лойиҳанинг Олий таълим муассасалари билан ишлаш бўйича мутахассиси-Анваржон Тошалиевлар иштирок этмоқда.

Мен сизларнинг ижозатларингиз билан сўзни доктор Чак Мэйга берсам.

Шундан сўнг анжуман Агрономия факултетининг “Мева сабзавотчилик ва узумчилик”таълим йўналишининг иқтидорли талабаларидан таркиб топган “Соҳибкор” ва  Агроинжинерия факултетининг “Қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлов бериш технологияси” таълим йўналишида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларидан таркиб топган “Экомева лаззати” жамоалари ўртасидаги танловга уланиб кетди. Жамоалар танловда тўртта шарт бўйича ўзаро баҳсга киришишди:

  1. Таништирув шарти.
  2. Маъруза ва тақдимот шарти.
  3. Интеллектуал салоҳият шарти (савол-жавоб)
  4. Эркин мавзу

Барча шарт бўйича жамоалар ўз чиқишларини қизиқарли, мазмунли ва танлов низомига зид кўринишлардан холи тарзда намойиш этишди. Бу эса ўз навбатида томошабинлар олқишига ва ҳакамлар ҳайъатининг муносиб баҳолашига сабабчи бўлди. Ҳар бир шарт орасида иқтидорли талабалар томонидан хорижий ва ўзбек тилларда ижро этилган қўшиқлар ҳам тадбирга ўзгача бир кўтаринкилик бағишлади. Умумий хисоб-китобларга кўра Агроинжинерия факултетининг “Қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлов бериш технологияси” таълим йўналишида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларидан таркиб топган “Экомева лаззати” жамоасининг қўли баланд келди ва кубокни бошлари узра баланд кўтаришиб ғолиблик нашидасини суришди. Шунингдек, ғолиб жамоа республика босқичига йўлланмани ҳам қўлга киритишди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар ҳамда хомийлар томонидан нафақат жамоага балки ҳар бир иштирокчиларга “Сертификат”, қимматбаҳо ва эсдалик  совғалар топширилди.

                     Норжигитов Рахимжон СамҚХИ “Камолот” ЁИҲ “Иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш йўналиши” сардори
Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550