Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

2018 yil – Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili 

  

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 167 guests and no members online

Facebook

Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз

Жорий йилнинг 1 март куни куни Самарқанд қишлоқ хўжалик институти катта фаоллар залида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ф.Ахроров, Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети декани С.Санаев, Самарқанд вилоят ОИТСга қарши курашиш бошқармаси врачи М.Бурхонов, профлактика нозири И.Алиев, Самарқанд шаҳа р Хўжа Нисбатдор масжиди имом хатиби Б.Бобохонов, факультет декан ўринбосарлари, курс раҳбарлари, гуруҳ раҳбарлари ва талабалар (жами 450 нафар) киши иштирок этди.
Тадбирни Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ф.Ахроров очиб, кун тартибида кўриладиган масала мавзусини ва маърузачиларни таништириб ўтди.
У киши ўз сўзида жамиятга юксак маънавиятли кадрлар ҳамда соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлод тарбиялаб, етказиб бериш бизнинг асосий вазифаларимиздан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Таълим ва тарбиянинг узвийлиги, етук ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш борасида бажарадиган вазифалар ҳақида бирма-бир тўхталди. бугунги кун тартибидаги масала юзасидан сўз таклиф этилганларга берилди

.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бўлими бошлиғи, подполковник Р.Йўлдошев сўзга чиқиб, бугунги кунда терроризм, диний экстремизм, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ҳамда уларнинг олдини олиш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда. Жиноятчи унсурлар томонидан онги, дунёқараши ҳали яхши шаклланмаган ёшларни ўз таъсирига олишга уриниш ҳамма вақт бўлиб келган. Уларнинг домига дунёқараши ҳали шаклланиб улгурмаган, ўз қатъий фуқаролик позициясига эга бўлмаган ёшлар илиниб қолаётган ҳолатлар учраб турганлиги айтилди. Айни шу масала юзасидан йиғилишлар ўтказилаётганлиги айтилди. Мамлакатимизда ёшларимизнинг таълим олишлари ва баркамол шахс сифатида вояга етишишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, ҳусусан, таълим муасасаларидаги шарт-шароитлар, ёшларнинг таълим олишлари учун яратилган имкониятлар, имтиёзлар, бўш вақтларидан унумли фойдаланшлари учун эса тил ўрганиш марказлари, спорт залларидан унумли фойдаланишлари, турли бадиий тугаракларга иштирок этишлари лозимлиги тўғрисидаги фикрлар билдирилди. Шунингдек, маърузачи ёшларимизнинг тарбиясига ҳамда уларнинг онгига бир қатор ҳолатлар салбий таъсир кўрсатаётганлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Айниқса, ёшларимизни мобил телефонлар орқали кириб келаётган ҳар-хил хабарларга ишонмасликка, интернет тизимидаги ҳар-хил маълумотлардан фойдаланмасликка, ишонмасликка даъват этди.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳамда осойишталик ҳукмронлик қилаётган бир даврни кўраолмайдиган ёвуз кучлар ҳар хил воситалар оқали давлатимизнинг тинчлигига рахна солишгга уриниб кўрмоқдалар, дея ўз фикрларини билдирди Самарқанд шаҳар Хўжа Нисбатдор масжиди имом хатиби Б.Бобохонов. Айниқса, улар очиқдан-очиқ кураш йўлини ҳам танладилар ҳатто турли хил китоблар, варақалар тарғиботи ишларини ҳам олиб бордилар. Лекин бу усуллар бугун уларнинг мақсадларини амалга ошишига ижобий натижаларни бермади. Шунинг учун улар бугун таъсирчан ва самаралироқ усуллардан фойдаланишга уринмоқдалар. Жумладан, ёшларни тез қопқонга тушуриш учун мобил телефонлар орқали турли хабарномалар тарқатмоқдалар, интернет тизими орқали турли кўнгилочар ўйинлар ҳатто турли мақсадларга йўналтирилган грантларни таклиф этиб ўз домига туширмоқдалар. Афсуски, мамлакатимиздаги таълим муассасаларида йиллар давомида таҳсил олган малакали кадр бўлиб шаклланган кадрларимиз интернет тизими орқали турли хорижий грантрларни ютиб олиш билан бир қаторда хорижга ўқишга ёки ишлаш мақсадида бориб турли диний экстремистик оқимларнинг таъсирига ёки терорчилик гуруҳларига аралашиб қолаётганлиги сир эмас. Бу интернет орқали “кадр овлаш” тизими эканлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Энг ачинарлиси интернет орқали ёшларга қўштирноқ ичидаги ҳақиқий динни ўргатишга таклиф этиш ёки жалб эитиш мақсадида турли ақидалар тарқатилмоқда. Бу каби ақидаларнинг мақсадлари бирор-бир динга мувофиқ келмайди. Бугунги кунда интернет ёшларимизга текин пишлоқ таклиф этаётгандек туюлади. Айтиш лозим бўлса, текин пишлоқ фақат қопқонда бўлишини ўнутмаслик керак. Интернет орқали ёшларимизнинг онгига салбий таъсир этувчи тарғибот воситаларидан фойдаланилмоқда. Ҳусусан, турли шахвоний расмлар, турли кўнгилочар ўйинларнинг интернет орқали тарғиб этилишининг ўзиданоқ билиш мумкинки, ёшлар ипсиз интернетга боғлаб қўйилмоқда.
Шундан сўнг сўзга Самарқанд вилоят ОИТСга қарши курашиш бошқармаси врачи М.Бурхонов чиқиб, Ҳар бир инсон учун унинг ва оила аъзолари ҳамда яқинларининг соғлиғи улкан бойлик эканлиги. Ана шу бойликни асраб-авайлаш учун одам тиббий саводхонлигини мудом ошириб бориши керак дея таъкидлаб ўтди. Арзимас лоқайдлик ва эътиборсизлик инсон умрига завол етказиши мумкин.
Азиз ўқувчилар! Ўзимизнинг ва атрофимиздаги инсонлар саломатлигига бепарво бўлмайлик. Чунки, зарарли иллатлар ва турли юқумли хасталикларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг масъулиятли ва инсоний бурчидир. Дунёда тириклигимизни таъминловчи, ҳаёт аталмиш азиз неъматни асрашда муҳим омил саломатлигимизга заҳмат етказувчи турли юқумли касалликлар ва уларнинг юқиш йўллари ҳақида маълумотга эга бўлиш шарт ва зарур. Тиббий маълумотга эга бўлиш огоҳликка чорлайди. Огоҳ одам эса ўзи ва атрофдагиларни муҳофаза этиш чора-тадбирларини қўллай олади.
Унутманг! Барча иллатлар бехабарлик ва тиббий саводхонликнинг етишмаслиги сабабли авж олади. Қуйида биз ОИВ ва ОИТС ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз.
ОИВ/ОИТС БУ НИМА?
ОИВ (ВИЧ) – Одам организмидаги Иммунитет Танқислигини келтириб чиқарувчи Вирус. Асосан одамнинг иммунитет (ҳимоя) тизимига таъсир қилади.
ОИТС (СПИД) – Орттирилган Иммунитет Танқислиги Синдроми. У ОИВ инфекциясининг якуний босқичи ҳисобланади.
ОИВ-инфекциясида одам организмига тушган вирус таъсирига иммунитет тизими маълум даражада жавоб қайтаради. Касаллик аломатлари деярли бўлмайди. Уни фақат лаборатория текширишлари кўрсатади. АРВТ қабул қилмаган ҳолатларда организмда касалликнинг авж олиш даври тезлашади. Вирус миқдори ошиб, иммун тизим сустлашиб иккиламчи касалликлар ривожланиши мумкин.
Шу вақтдан ОИТС даври бошланган ҳисобланади. Бу давр учун хос бўлган аломатлар йўқ. Зероки, бу даврда организмда дуч келган микроб касаллик қўзғатиши мумкин. Шунинг учун бу давр тузалиши қийин бўлган турли-туман касаллик аломатлари билан намоён бўлади.

Инфекция юққан дастлабки даврларда одам ўзини соғлом ҳис этиши мумкин. Бундай ҳолат ҳеч қандай аломатларсиз 8-10 йилгача чўзилиши мумкин. Бу даврда одам соғломдек кўринса ҳам, ўзи билмаган ҳолда, касаллик вирусини бошқаларга юқтириш хавфи юқори.
Касаллик қайси йўллар билан юқади?
Вирус инфекция юққан одамнинг қонида, эркакларнинг шаҳватида, аёлларнинг жинсий аъзолари ажратмаларида ва кўкрак сутида бўлади. Шунинг учун вирус асосан 3 хил йўл билан юқади:
1. Қон орқали (парентерал йўл)
2. Жинсий алоқа орқали
3. Касаллик юқтирган онадан ҳомилага вертикал йўл билан ҳомиладорлик даврида (жароҳатланган йўлдош орқали) ҳомилага, туғруқ жараёнида (туғруқ йўлида она қони орқали) ва она сути орқали чақалоққа юқиши мумкин.
Қайси ҳолларда ОИВ юқмайди?
Қўл бериб кўришганда,қучоқлашганда;
Йўталганда, акса урганда;
Умумий телефондан фойдаланганда;
Ҳашоротлар чаққанда;
Бассейн, ҳаммом, ҳожатхонадан умумий фойдаланилганда;
Умумий идиш-товоқдан;
Кийим кечак ва кўрпа - тўшак орқали.

М.Дўсназаров,
СамҚХИ Матбуот хизмати.

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550