Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

2018 yil – Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili 

  

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 121 guests and no members online

Facebook

Хотирангиз қалбларда мангу яшайди

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида “Хотирангиз қалбларда мангу яшайди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректори, профессор Тоштемир Остонақулов, вилоят “Ёшлар иттифоқи” етакчиси Рустам Қобилов, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаблар ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни институт ректори Т.Э.Остонақулов кириш сўзи билан очиб, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, Ватанимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк шахс сифатида халқимиз қалбида абадий муҳрланиб қолиши таъкидланди.
– “Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча оламшумул ютуқлар ва натижаларни мамлакатимизнинг Биринчи Президенти номи ва фаолияти билан узвий боғлиқ деб билади”, – дейди вилоят “Ёшлар иттифоқи” раиси Р. Қобилов . – У ҳақли равишда демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муаллифи бўлиб, уни ҳаётга амалий жиҳатдан татбиқ этишнинг ҳақиқий кафолатига айланди. Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз халқини чексиз меҳр-муҳаббат билан севар эди ва ўзининг сўнгги кунларига қадар бутун ҳаётини Ўзбекистонга хизмат қилишга бағишлади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, ўзбек халқининг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барча миннатдор юртдошларимизнинг, бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади”.
– Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимизни дунёдаги ривожланган давлатлар қаторига кўтариш, дунё давлатлари билан ишончли ҳамкорликни ўрнатиш, халқаро эътироф этилган тамойил ва нормаларга амал қилишга аълоҳида эътибор қаратган, – дейди Самарқанд қишлоқ хўжалик институти талабаси, Ислом Каримов номли Далат стипендиячи соҳиби Суҳроб Узоқов. – Унинг узоқни кўзлаган сиёсати натижасида Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятда ўз муносиб ўрнига эга бўлган кучли давлатга айланди.

Тадбирда Ислом Каримовнинг сермазмун ҳаёти ва фаолиятига доир маърузалар тингланди
СамҚХИ матбуот хизмати
Фарида Хаджаева

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550