Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 872 guests and no members online

Facebook

2018 йил учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича Олий ўқув юртидан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура шаклида ўқишга танлов эълон қилади!

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти 2018 йил учун қуйидагиихтисосликлар бўйича Олий ўқув юртидан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура шаклида ўқишга танлов эълон қилади:

Ихтисослик шифри Ихтисослик номи Таянч докторантура (PhD) Фан доктори (DSc)
1 03.00.05 Ботаника 1 -
2 03.00.06 Зоология 1 -
3 05.07.01 Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш 1 -
4 06.01.01 Умумий деҳқончилик. Пахтачилик 1 -
5 06.01.04 Агрокимё 1 1
6 06.01.05 Селекция ва уруғчилик 1 -
7 06.01.08 Ўсимликшунослик 1 -
8 06.01.09 Ўсимликларни ҳимоя қилиш 1 -
9 06.02.03 Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси 1 1
10 08.00.04 Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти 1 1
11 16.00.01 Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси - -
12 16.00.02 Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси 1 -
13 16.00.04 Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси ва ветеринар-санитария экспертизаси 1 -

Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

-магистр даражасига ёхуд олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;

-фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар  бўйича  иккитадан  кам  бўлмаган  илмий  ишлар  тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.

Таянч докторантурага (PhD)  ўқишга талабгорлар қўйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

-ариза;

-қисқача биографик маълумотнома;

-меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

-олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

-Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Давлат  стипендияси  соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари  топширадилар.  Талабгорларда  IELTS  (ўртача  балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

Кириш имтиҳонлари саволлари институтнинг қабул комиссияси томонидан мутахассисликнинг моҳиятидан келиб чиқиб тузилади ва Коллегиал орган томонидан тасдиқланади.

Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

-фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;

-фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

-ариза;

-қисқача биографик маълумотнома;

-меҳнат  дафтарчасининг  белгиланган  тартибда  тасдиқланган  нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

-олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

-тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини  олиш  учун  тайёрланган  докторлик  диссертацияси  режасининг муфассал лойиҳаси;

-нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Докторантурада ўқиш учун кираётган талабгорлар Коллегиал орган томонидан ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.

Ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда институти бош биносининг 60-хонасида қабул қилинади.

Манзилимиз: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77. Телефон: +99866-234-19-33.

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти 2018 йил учун қуйидагиихтисосликлар бўйича Олий ўқув юртидан кейинги таълимни мустақил изланувчилик шаклида ўқишга танлов эълон қилади:

Ихтисослик шифри

Ихтисослик номи

Таянч докторантура (PhD)

Фан доктори (DSc)

1

03.00.05

Ботаника

1

-

2

03.00.06

Зоология

2

2

3

05.07.01

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш

2

1

4

06.01.01

Умумий деҳқончилик. Пахтачилик

2

2

5

06.01.04

Агрокимё

2

1

6

06.01.05

Селекция ва уруғчилик

2

1

7

06.01.08

Ўсимликшунослик

3

1

8

06.01.09

Ўсимликларни ҳимоя қилиш

1

-

9

06.02.03

Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси

3

2

10

08.00.04

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

2

1

11

16.00.01

Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси

2

1

12

16.00.02

Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси

3

1

13

16.00.03

Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикогияси ва иммунологиси

1

1

14

16.00.04

Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси ва ветеринар-санитария экспертизаси

2

1

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:

-магистр дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;

-белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар;

-камида  икки  йиллик  илмий-педагогик  иш  стажи  ёки  муайян  илмий ютуқлар  (ихтиро  учун  патентлар  ёки  муаллифлик  гувоҳномалари)га  эга бўлганлар.

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка  фан  номзоди  ёки  фалсафа  доктори  (PhD)  ёки  уларга  тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.

         Мустақил  изланувчиликка  талабгор  қуйидаги  ҳужжатларни  илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

-қисқача биографик маълумотнома;

-фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

-меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

-илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;

-фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

-иш жойидан тавсифнома.

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар йили 30 ноябргача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва ОТМ ва ИТМ қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда институти бош биносининг 60-хонасида қабул қилинади.

Манзилимиз: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77. Телефон: +99866-234-19-

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550