Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 461 guests and no members online

Facebook

Муносиб номзодга овоз бердик

Жорий йилнинг 11 сентябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида мавжуд барча факултетларда ёшлар етакчилиги учун сайловлар бўлиб ўтди. Сайловлар чинакамига кўтаринки руҳда худди ёшлар байрамидек ташкил этилди.
Хусусан Зоотехния ва қоракўлчилик факултети ёшлар етакчилиги учун бўлган сайлов ҳам бундан мустасно эмас. Сайловда факултет декани Б.Нуриддинов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд қишлоқ хўжалик институти бошланғич ташкилоти етакчиси в.в.б А.Шамсиев, ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари А.Гаппаров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ж.Аллабоев ҳамда профессор ўқитувчилар ва талабалардан жами 119 нафари иштирок этишди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Зоотехния ва қоракўлчилик факултети декани Б.Нуриддинов сўз олиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва ташкилот томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан факултетда талаба-ёшларга яратилаётган имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш кераклиги борасида ҳамда соҳавий йўналишлар асосида ахборот берди. Сўзи якунида деканат ёшлар масалалари бўйича ҳар қандай ёрдамга тайёрлигини такидлаб ўтди ва ёшларга ўқиш ва ишларида омад тилади ҳамда барча ёшларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзоликка чақирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд қишлоқ хўжалик институти бошланғич ташкилоти етакчиси в.в.б А.Шамсиев сўзга чиқиб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва хусусан Самарқанд қишлоқ хўжалик институти бошланғич ташкилоти ҳамда институтда ёшларга қаратилаётган эътибор яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида, имтиёзлар борасида йиғилганларга алоҳида тушинча бериб ўтди. Сўнгра сўзга Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ж.Аллабоев чиқди ва ўз сўзида бир қатор маълумотлар ва ёшлар иттифоқи бўйича ҳамда бошланғич ташкилот иш фаолиятини самарадорлигини ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари А.Гаппаров ҳам сўз олиб, мавзу юзасидан бир қатор фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шу билан бирга ёшлар иттифоқининг факултетдаги кейинги фаолияти юзасидан қуйидаги таклифларини билдириб ўтди:
Биринчидан, ҳар бир гуруҳ кесимида ёшлар иттифоқи етакчилари билан ишлашни янада самарали йўлга қўйиш;
Иккинчидан, турли фан олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ва бошқа лойиҳаларда қатнашиб ютуқларга эришган талабаларни барчага наъмуна сифатида кўрсатиш мақсадида “Иқтидорли талабалар стенди” ни ташкил қилиш;
Учинчидан, “Оммавий маданият” кўринишларига мойил талабалар, шунинигдек, тунги клубда юрган талабалар билан ишлаш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш;
Тўртинчидан, “Заковат” интелектуал ўйинини талабалар ўртасида янада кўпроқ ташкил қилиш кераклигини айтиб ўтди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўз Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зоотехния ва қоракўлчилик факультети ёшлар етакчилигига номзод Р.Норжигитовга берилди ва номзод томонидан сайлов олди дастури тақдимот тарзида йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Ўқитувчилардан О.Исаков, М.Товашаров ва талабалардан Х.Садирдинов, Ш.Эргашевалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зоотехния ва қоракўлчилик факультети ёшлар етакчилигига номзод Р.Норжигитов тўғрисида илиқ фикрларни айтишди ва номзодни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Шундан сўнг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зоотехния ва қоракўлчилик факультети ёшлар етакчилиги учун кўрсатилган номзод овозга қўйилди.
Розилар 100 %, Қаршилар йўқ, Бетарафлар йўқ. Р.Норжигитов номзоди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зоотехния ва қоракўлчилик факультети ёшлар етакчилиги учун бир овоздан маъқулланди.
Зоотехния ва қоракўлчилик факультети ёшлари ўзлари муномиб деб билган нозодга овоз беришди. Ёшлар етакчиси Р.Норжигитовга кейинги фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 

Ирода Мусаева Зоотехния ва қоракўлчилик факультети талабаси

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550