Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 251 guests and no members online

Facebook

ҲИСОБОТ

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ хўжалигида менежмент факултети профессор-ўқитувчиларининг Германиянинг Ҳалле шаҳридаги IAMO (Лейбниц Ўтиш даври иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш илмий тадқиқоти институти) ва Парма Университети (Италия)да ташкил этилган EAAE (Европа қишлоқ хўжалиги иқтисодчилари ассоциацияси)нинг XV конгрессига хизмат сафари юзасидан 

ҲИСОБОТИ 

Хизмат сафари 2017 йил 22 августдан 2 сентябрга қадар давом этди. Унда Институт халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ш.Т.Ҳасанов, Агроиқтисодиёт ва маркетинг кафедраси мудири, профессор О.Муртазаев, шу кафедра ассистенти А.Таджиев, Қишлоқ хўжалигида менежмент кафедраси мудири И.М.Ғаниев ва шу кафедра катта ўқитувчиси Ғ.Ибрагимовлар қатнашишди. Хизмат сафари давомида қуйидаги тадбирларда иштирок этилди:

1. Германия, IAMO (Ўтиш даври иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти) билан ҳамкорликдаги AGRICHANGE (Марказий Осиёнинг суғориладиган ерларида ер ва меҳнат унумдорлигини яхшилашни рағбатлантириш) лойиҳаси семинари.

AGRICHANGE лойиҳасининг ушбу семинар йиғилиши Германиянинг IAMO “Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш” ИТИ томонидан Саксония-Анхальт федерал еридаги Наумбург шаҳрида ташкил этилди. Ушбу йиғилишда Германиянинг IAMO ИТИ профессори Мартин Петрик раҳбарлигида 4 нафар докторантлар, Голландиянинг Гаага шаҳридаги Халқаро ижтимоий тадқиқотлар институти профессори Макс Спуур, Италиянинг Неапл университетидан профессор Томассо Травесини, Канаданинг Алберто университетидан профессор Кростоф фон Ашше, Қозоғистон Миллий аграр университети профессори Ўкилай Керимова бошчилигидаги делегация ва институтдан ушбу проектнинг 5 нафар профессор-ўқитувчилари ўз тақдимотлари билан иштирок этди.

22-25 август кунлари Германиянинг Ҳалле ва Наумбург шаҳарларида ташкил этилган IAMO (Ўтиш даври иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти) билан ҳамкорликдаги AGRICHANGE лойиҳаси семинари бўлиб ўтди. Унда 8 та секциялар бўйича маърузалар бўлди ва уларнинг 2 таcида Институт халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ш.Т.Ҳасанов, Агроиқтисодиёт ва маркетинг кафедраси мудири, профессор О.Муртазаев раҳбарлик қилишди. Ташкил этилган секцияларда институтнинг барча профессор ўқитувчилари ўз маърузалари билан қатнашдилар:

1. Профессор О.Муртазаев – Ўзбекистонда кооператив ҳаракатнинг тарихий ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари

2. Доцент И.М.Ғаниев – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари талабаларининг карьера танловлари

3. Доцент Ш.Т.Ҳасанов - Аҳолининг ноқишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан бандлиги масалалари

4. Катта ўқитувчи Ғ.А.Ибрагимов - Самарқанд вилоятида агрохизматлардан фойдаланишнинг фермер хўжаликлари самарадорлигига таъсири

5. Ассистент А.Таджиев – Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлиги

Бу тақдимотлар лойиҳа доирасида бажарилган илмий иш ҳисобланади. Шунингдек, лойиҳа координатори доктор Мартин Петрик, Reflectionboard(мувофиқлаштириш кенгаши) аъзолари, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Қозоқ Миллий Аграр Университети профессор-ўқитувчилари билан биргаликда PhDдокторантларнинг илмий ишлари бўйича маърузалари тингланди ва уларга келгусидаги вазифаларини белгилаб беришда иштирок этилди. Дастур давомида қишлоқ хўжалиги корхонасига амалий ташриф ва маданий тадбирлар ҳам ўтказилди.

Амалий ташриф доирасида корпоратив фермер хўжалигига ташриф буюрдик. Фермер хўжалиги кўп тармоқли хўжалик бўлиб, ўзида ўсимликчилик, чорвачилик, қайта ишлаш, биогаз ишлаб чиқариш, электр энергияси ишлаб чикариш, савдо, агротуризмни қамраб олгани ҳолда 4500 га ерда 60 киши фаолият олиб бормоқда.

Маданий тадбирлар доирасида Наумбург шаҳрининг тарихий обидалари, диққатга сазовор жойлари, немис файласуфлари уй-музейларини кўрилди.

Сафар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-апрелдаги “Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 2909 сонли Фармонига кўра хорижий профессорларни ОТМ га жалб этиш масаласини ҳал этиш мақсадида Германиянинг Ҳалле университети профессори Михаел Грингс ва Италиянинг Неапл университети профессори Томассо Тревисини билан музокалар натижасида уларни СамҚХИ да 2018 йил давомида маърузалар ўқиш учун таклиф этилди ва улар буни мамнуният билан қабул қилишди. Шунингдек, IAMO ИТИ билан биргаликда халқаро донорлар кўмагида 2018 йил октябр ойи охирида институтда халқаро илмий конференция ўтказишга келишилди ва конференцияни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва кўпроқ хорижий меҳмонларни жалб этиш мақсадида уларни Самарқандга таклиф этилди, шулардан Антии Элснер оиласи ва ўз қўшнилари билан 2018 йил сентябр ойида сафар қилишини таъкидлади ва бунда тегишли маслаҳатлар олди.

2. Италиянинг Парма университетида ташкил этилган “Барқарор қишлоқ хўжалиги-озиқ овкат тизимлари томон йўл: жамият ва бозорлар ўртасида мувозанат” мавзусидаги ташкил этилган EAAE (Европа қишлоқ хўжалиги иқтисодчилари ассоциацияси)нинг XV конгресси.

2017 йил Италиянинг Парма шаҳрида Парма Университетида ташкил этилган да қатнашдим. Конгрессда мингдан зиёд олимлар, PhDдокторантлар қатнашди.

Сафарнинг иккинчи ҳафтаси 27 август – 2 сентябр кунлари Италиянинг Парма университетида EAAE (Европа қишлоқ хўжалиги иқтисодчилари ассоциацияси)нинг “Барқарор агро-озиқ-овқат тизими томон йўл: жамият ва бозорлар ўртасидаги мувозанат” мавзусидаги XV конгрессида иштирок этишди ва ассосациянинг кейинги 3 йиллик аъзолигига қабул қилинишди. Ушбу конгрессда дунёнинг барча қитъаларидан тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди, маъруза ва тақдимотлар қилишди.

Конгресснинг 30 сентябр куни Постер сессиясида 2.2. «Инновация ва озиқ-овқат сиёсати» сессиясига Қишлоқ хўжалигида менежмент кафедраси мудири, доцент И.М.Ғаниев раҳбарлик қилди. Конгресс постер сессияларида институт вакиллари маъруза қилишди. Конференциялар асосий масалалар барқарор озиқ – овқат тушунчаси, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда одатий ва илғор усулларда озиқ –овқат ишлаб чиқариш масалалари, барқарор озиқ-овқат хавфсизлигининг асосий унсурлари: мавжудлиги – имконияти – истеъмоли, барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, 21 аср якунигача дунё қишлоқ хўжалигининг ривожланиш тенденцияси, илмий прогнозлар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Италия Эмиля –Рамогна провинциясида жойлашган “Credit Agricole” компаниясига тегишли қишлоқ хўжалигида замонавий қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқарувчи корхонага, Италиянинг Верди театри, Парма Университети симфоник оркестрига ташрифлар сафар уюштирилиб, ишлаб чиқариш имкониятлари ва муваффақиятлари билан танишилди.

Конгресс давомида Италия Пиза Университети профессори Жанлука Брунори, Қозоғистонннинг қишлоқ хўжалиги академияси профессори Ў.Каримова ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари билан суҳбатлар уюштирилди ва келгусида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Сафардан олинган натижаларни келгусида қуйидаги тартибда татбиқ қилиниши режалаштирилган:

Кафедранинг кенгайтирилган йиғилишида сафар натижалари ҳақида ҳисобот бериш (2017 йил 5 сентябр куни амалга оширилди).2018 йилда халқаро илмий конференцияни институтимизда ташкил қилиш.Ҳалледа ўтказилган семинарга ўхшаш семинарларни кафедрада ҳар 2 ойда бир марта PhD докторантлар учун ташкил қилиш.Институт миқёсида ўтказиладиган илмий ва амалий конференцияларда ва талабаларнинг илмий тўгаракларида case-study ва постер сессияларини ташкил қилиш.Талабалар илмий тўгаракларида янги тартибдаги маърузалар ва чиқишлар қилишни иқтидорли талабаларга ўргатиб бориш ва келгусида уларни Пармадаги каби йирик конференция ва тадбирларда қатнашишга тайёрлаб бориш.Келгусида EAAE (Европа қишлоқ хўжалиги иқтисодчилари ассоциацияси) каби уюшмаларни Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ҳам ташкил қилиш каби ишларга мамлакатимиз олимларини қизиқтириш ва ёш олимларни шу каби нуфузли ташкилотларга аъзо бўлишларига ёрдам қилиш.

Умуман олганда, хизмат сафари давомида қўйилган вазифага тўлиқ эришилди, ўрганилган билимлар илмий ишларни жонлантириш ҳамда ёш олим ва талабаларни ўқитишда асқотади.

Институт халқаро алоқалар бўлими

 

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550