Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 277 guests and no members online

Facebook

ГЛОБАЛ ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ЎЗГАРИШЛАР ШАРОИТИДА ЁШЛАРДА МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Ёш авлод тарбияси тарихий ривожланиш жараёнининг барча босқичларида, ҳар қандай жамиятда долзарб бўлгани учун унинг омиллари ҳақида шу жамиятнинг илғор шахслари қайғуриб келган. Ёшларни яратувчанликка, муайян мақсадлар йўлида  бирлаштириш, халқнинг эртанги кунини таъминлашга  қодир, баркамол авлод қилиб тарбиялашга катта эътибор берилган. Уларнинг ғайрати, шижоатини буюк мақсадлар сари йўналтириш учун маънавий дунёсини бойитишнинг аҳамияти теран англанган.

Тарих шундан далолат берадики, “Инсониятнинг кўп минг йиллик тажрибаси дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсиндирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваломбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади”.

Сабаби ҳар қайси миллат ёки халқнинг маънавияти унинг бугунини ва келажагини белгилайди ва унга қарши қаратилган таҳдид жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин.

Маънавий таҳдид ҳар қайси одамнинг эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг руҳий дунёсини издан чиқаришни мақсад қилиб олган мафкуравий, ғоявий ва информацион ҳуружлардан иборат бўлади. У ҳар қайси миллат ва  халқни ўзига хос хусусиятларидан, миллий ғурур, миллий ифтихор, миллий ва диний қадриятларидан жудо этишга ҳаракат қилади. Чунки шу йўл билан ёшларни ота-она, оила, эл-юрт олдидаги бурчи ва маъсулиятини ўйламайдиган, бир кунлик ҳаёт билан яшайдиган, ҳаёт моҳияти фақат нафс туйғуси, ўткинчи ҳавас, ҳузур-ҳаловатини ўйлаб, енгил-елпи умр кечирадиган, мол-дунёгагина интилиб яшайдиган, фақат ўзини ўйлайдиган, шахсий манфаатларини ҳар нарсадан устун қўядиган йигит-қизларга айлантириш осон бўлади. Бу ёшларни маънавий қадриятлар руҳида, ҳаёт синовларига бардошли, она Ватанга содиқ, қалбида ва онгида мафкуравий иммунитети кучли қилиб тарбиялаш жамиятда содир бўлаётган барча жараёнларнинг илмий-назарий асосларини очиб беришни, мақсад сари боришини тақоза этади.

Шундай экан, таълим-тарбия соҳаси, матбуот, телевидение, интернет ва бошқа оммавий ахборот воситалари, театр, кино, адабиёт, мусиқа, рассомлик ва ҳайкалтарошлик санъати соҳаларида ёшларнинг маънавий эҳтиёжларини қондира оладиган, замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишимиз зарур. Ёш авлоднинг маънавий дунёқарашини шакллантириш ва уни доимий бойитиб бориш юзасидан олиб борилаётган барча ишларни янада қўлаб-қувватлаш лозим. Ёшлар ота-она, жамият, Ватан олдидаги бурчларини чуқур ҳис этган ҳолда, ўз истеъдод ва маҳоратларини Ватан равнақи ва фаровонлиги, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий тарақиётини таъминлаш йўлида учрайдиган муаммоларни ҳал этишга тайёр бўлиб вояга етишлари керак. Ҳозирги кунда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг мустақил фикрларини ифода этишга имкон бериш, қизиқиш ва интилишлари, ҳаётий манфаатларини англаб, касб маҳоратини эгаллаш билан бирга, ўз ҳаётий принцпларига эга, ҳақиқат учун курашишга қодир инсонлар қилиб тарбиялаш юзасидан амалий ишларни кенг йўлга қўйишга эҳтиёж сезилмоқда.

Шунинг учун ҳам ҳар бир миллат ва этнос инсониятнинг минг йиллар давомида яратган ва умуминсоний мулкка айланган барча маънавий-маданий бойликларни ўз миллий-маънавий   салоҳиятининг   ажралмас   қисмига   айлантиришга   интилади.   Бу жараённи муваффақиятли амалга ошира олган миллий замин тезроқ ривожланади ва ўзи ҳам умуминсоний маданий-маънавий тизимнинг тараққиётига кўпроқ ҳисса қўша олади. Буни мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллий-маънавий салоҳиятнинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини тиклаш ва замонавий маънавият, маърифат, фан, техника, технология ютуқларини теран ўзлаштириш орқали умуминсоний маданий-маънавий бойликнинг янада тезроқ ривожига ҳисса қўшишга интилишида кўриш мумкин. Аждодлар маданий-маънавий меросини ўзлаштириш ва ривожлантириш, миллатнинг ўз-ўзини англашига эришиш, миллий ғурур ва ифтиҳор туйғуларини мустаҳкамлаш асосида миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш ва ёшлар маънавиятини миллий истиқлол ғоялари билан бойитиб бориш, улар онгида мафкуравий    иммунитетни кучайтириш бугунги куннинг талабидир. Шу вазифаларни  бажариш  Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг муҳим мақсадларидандир. Фақат шу йўл билангина шахс, миллат ва жамиятнинг комилликка эришиши учун шароит яратиб бўлади. Чунки машҳур Хитой файласуфи ва сиёсатдони Ван Шоужен таъкидлаганидек  “Комил инсон ҳар бир одамнинг комил бўлиши учун қайғуради”. Бу ҳол эса натижа эътибори билан жамият комиллигига   замин яратади, миллатнинг ички маънавий салоҳиятини мустаҳкамлайди, унинг ўз олдига юксак мақсад ва ғояларни қўя билиши, уларни амалга ошириш учун ҳаракат қилиши ва интилишини кучайтиради. Шу сабабли шахс-миллат-жамият маънавиятининг  ривожланишига глобал ижтимоий ва маданий ўзгаришлар кучли таъсир этиши мумкинлиги нуқтаи назаридан ёндашиш мақсадга мувофиқдир.

Бу айниқса, хозирги глобаллашув ва геосиёсий жараёнлар жадаллашган шароитда муқим аҳамият касб этмоқда. Чунки жаҳондаги тез суръатли ўзгаришлар, мафкуравий курашлар, мафкуравий хуружларни кенгайтириб ва кучайтириб юборди. Бу ҳатто кўпгина мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу миллий мафкура билан ёш авлодни, халқни қуроллантиришни, мафкуравий соғломлаштиришни, мафкуравий тарғибот-ташвиқот  ишларини жадаллаштиришни, унинг сифатини кўтаришни талаб этади.

        Жамиятда   маънавий    қадриятлар    ролини       оширишда   оммавий    ахборот воситаларининг ўрни муҳимдир. Матбуот саҳифаларида эълон қилинган қонун бузилиш ҳолатлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш, жойлардаги мансабдор шахслар, мутассади ташкилотлар эътиборидан четда қолган турли муаммолар ҳақидаги ахборотларни вақтида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш зарур.     Турли тарғибот тадбирларининг самарасини ошириш орқали ҳам фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, одамларда қонунларни тушуниш ва унга итоат этиш кўникмаларини шакллантира бориш мумкин. Ёшларнинг таълим-тарбияси, ижтимоий ҳимояси, маданий-маънавий баркамоллиги масалаларига эътибор кучайиши керак. Уларнинг манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий соҳалардаги фаоллигини ошириш учун мезон бўлган шарт-шароитлар яратмоқ ишларига эътибор ортиши лозим.

Маънавият инсонга аждодлар ўгити билан бирга сингдириб борилади. Илк ўрта аср буюк мутафаккирларидан бири Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри” номли асарида инсон маънавий камолоти учун асос бўладиган қуйидаги фикрларни билдирганлар, «Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос инсонийликдир… У ўз руҳининг ғурури ва виждонини қадрлайдиган бўлсин, унинг руҳи ўз табиати билан паст ишлардан юқори ва олийжаноб ишларга ишлатиладиган бўлсин... Ҳақиқий бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам қилувчи кишиларни бирлаштирган шаҳар – фазилатли шаҳардир, бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам берган халқ – фазилатли халқдир. Шу тартибда барча халқлар бахтга эришиш учун бир-бирларига ёрдам берсалар, бутун ер юзи фазилатли бўлади”. Одамларни инсоний юксакликка, комилликка, аҳилликка, меҳр-оқибатга, адолатга интилиб яшашга даъват этувчи бобокалонимизнинг бундай ўгитларини фуқаролар, айниқса, ёшлар онгига сингдириб, уларнинг қалбида бундай ўгитларга эътиқод, меҳр уйғотишга интилиб борсак айни муддао бўлур эди.

Вояга етиб келаётган ёш авлодни ўз олдига аниқ ва юксак хаётий мақсадлар қўя билишга ўргатиш, маънавий-ахлоқий тарбия эркин фикр эгаси бўлишини, жисмоний ва маънавий баркамол ривожланишини таъминлашга мақсадли ёндашиш кун талабидир.

Глобаллашув жараёни ҳозирги замон ижтимоий тараққиётини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маданий қамраб олган шароитда шахс маънавий маданияти ривожига эҳтиёжнинг ошиб бориши тамойилларини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳақиқатан ҳам, бу жараён энг кенг қамровли ва мураккаб ижтимоий ҳодиса ҳисобланиб, Шу нуқтаи назардан  унинг ривожланиши ва ҳаётга татбиқ қилинишининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

-         Глобаллашув жараёнида ёшлар онгида турли халқ ва миллатлар ўртасидаги байналмилалчилик хусусиятларини шакллантиришни;

-         Ёшлар маънавий маданиятини тинимсиз бойитиш ва янги сифат даражасига кўтаришни;

-         Ёшларнинг манфаати ва эҳтиёжларини ҳисобга олишни;

-         миллий ва диний қадриятларнинг ёшлар маънавияти ривиожланишига кучли таъсири кабиларни инобатга олиш зарур.

Демак, ёшларнинг бу жараёндаги иштирокининг фаоллиги унинг мавжуд манфаат ва эҳтиёжларни англаганлик даражаси, маънавий маданиятни ривожлантиришга эҳтиёжининг ошиб бориши билан боғлиқ бўлади.

Глобаллашув шароитида мамлакатимиз ёшларининг маънавий тарбиясида, уларнинг баркамолликка эришувида миллий қадриятларнинг ўрни муҳимдир. Зеро, ёшлар онгига миллий қадриятларни сингдиришда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида олиб бораётган амалий чора-тадбирларимиз нақадар тўғри эканлигини даврнинг ўзи исботлаб турибди.

 

Ш.А. Тангиров,
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти
Агрономия факультети ММИБ декан ўринбосари

 

 

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550