Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 62 guests and no members online

Facebook

Ветеринария факултети битирувчиларининг “Ветеринария врачининг қасамёди”ни қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

2017 йил 18-июл куни Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг бош биносида ветеринария факультети битирувчи талабалари ва магистрларининг “Ветеринария врачининг қасамёди”ни қабўл қилишга мўлжалланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни институт ректори Т.Э.Остонақулов очиб, Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Т.Норқобилов, Ветеринария факультети жамоасига, битирувчи талабалар ва магистрларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек институт ректори “Ветеринария соҳаси олимлари ва мутахассислари билан ҳамкорликда институтда ветеринария таълим йўналиши битирувчилари ҳамда магистр мутахассисларини тайёрлаш орқали Республикамизга керакли ветеринария мутахассисларини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшамиз” деб такидлади.
Шундан сўнг сўз навбати Давлат Ветеринария Қўмитаси раиси Норқобилов Бахром Тўраевичга берилди. У киши расмий учрашув ва самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдирди. “Бугун сизларнинг қалбингиздаги ўй-фикрлар, мақсад-муддаолар ва ниятлар билан яқиндан танишиш, шу асосда соҳада ёшлар билан олиб бориладиган ишларимизни танқидий баҳолаб, тегишли қарорлар қабул қилишни ғоят муҳим деб ҳисоблайман. Сиз олган билимларингизни амалиётга кенг тадбиқ қилсангиз, фаолият олиб борадиган жойингизда устоз-шогирд анъаналарига амал қилиб, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдалансангиз, ҳорижий тилларни эгаллаб билим ва малакангизни доимий равишда ошириб борсангиз Сиз албатта кўзлаган манзилингизга етасиз. Мен бунга кафолат бераман ва ҳар бирингизни қўллаб қувватлайман”.
Институт ректори Т.Э.Остонақулов, Давлат Ветеринария қўмитаси раиси Б.Т.Норқобилов ва ветеринария факультети профессор-ўқитувчилари олдида жорий йилда 220 нафар бакалавриат талабалари ва 29 нафар магистрантлар “Ветеринария врачининг қасамёди”ни қабул қилиб, ветеринария врачи деган шарафли номга сазовор бўладиган ҳар бир талаба, соҳанинг анъаналари ва мавқеини сақлашга, унинг нуфузини кўтаришга, ветеринар деган номга бир умр доғ тушурмасликка, ахолини инсон ва ҳайвон учун умумий бўлган касалликлардан ҳимоя қилишга, тилсиз жонзотларни касалликлардан асрашга, касбдошларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга тантанали қасамёд қилади. Ваъда беради.
Бу албатта шунчаки айтиладиган ёки баланд парвоз эшитиладиган маъноли сўзлардан иборат чиройли гаплар эмас. Бу инсониятни асрашдек шарафли касб билан ўзини ҳаётини чамбарчас боғлаётган одамнинг қасамёди, Бу Президентимизга, ҳалқимизга берилаётган ваъда. Бу иймон ва виждон гувоҳлигида айтилган садоқат рамзидир.

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550