Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 386 guests and no members online

Facebook

Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳридаги “Агротехнологиялар” университетида ўтказилган ҳалқаро конференцияда иштироки ҳақида!

Ҳ И С О Б О Т

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректорининг 2017 йил 28 июндаги “Хизмат сафари ҳақида”ги 102-хск-сонли буйруғи асосида ўқув-услубий бошқарма бошлиғи, доцент Р.Ф.Рўзиқулов, мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи, доцент Н.Фармонов, “Қишлоқ хўжалигида менежмент” факультетининг ўқув ишлари бўйича декан муовини Р.Қаландаров Европа иттифоқининг ERASMUS+ дастури доирасида (IQAT) “Олий таълимда салоҳият ва сифатни оширишда Болонья таълим тизимидан фойдаланиш” мавзусидаги лойиҳа ишининг режасига кўра 2017 йил 28.06– 02.07. кунлари Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳридаги “Агротехнологиялар” университетида ўтказилган ҳалқаро конференцияда иштирок этиб келдик.

Ушбу конференцияда Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш ва таълим сифатини ошириш бўйича институтимиз профессор-ўқитувчиларининг тажрибалари ҳамда улар томонидан тайёрланган мақолалар билан иштирок этдик.

Лойиҳа доирасида конференция ишида қуйидаги ОТМлари ва уларнинг вакиллари иштирок этишди:

1. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (UZ Узбекистон, 3 нафар)

2. Андижон давлат университети (UZ Узбекистон, 3 нафар)

3. Тошкент кимё-технология институти(UZ Узбекистон, 3 нафар)

4. Чехия Олий таълим  тадқиқотлар маркази(CZ Чехия, 2 нафар)

5. Словакия Константин университети (Нитра, SК Словакия, 2 нафар)

6. Латвия университети (LV Латвия, 1 нафар)

7. Испания давлатидан 1 нафар

8. Астана “Агротехнологиялар” университети (КZ Казакистон, 25 нафар).

Конференция жуда юқори савияда ташкил этилди. Конференциянинг асосий мақсади олий таълим муассасаларида талабаларга юқори даражада билим бериш ва таълимнинг сифат даражасини оширишга қаратилган.

Лойиҳа координаторларидан Helena Sebkova  - Университетларда сифатли назоратни жорий этиш ва Болонья жараёни тамойилларини баён қилди. Конференция иштирокчиларининг ўқув жараёни стратегияси ва тавсияси ҳақидаги билимлари ҳамда унга бўлган қизиқишларини ҳисобга олиб, ана шуларга бағишланган тақдимот қилди. Бунда Европа  (Чехия, Словакия, Латвия) давлатларида Болонья таълими тизимида сифат кўрсаткичлари, баҳолаш, семестрда ўқитишнинг инновацион технологиялари, ўқитувчиларни баҳолаш, иш берувчи ташкилотларни таълим тизимига муносабати, кадрларга қўйилаётган малака талаблари, касбий компетентлик, фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси, таълимни давлат томонидан аккредитациядан ўтказиш, таълимни ички назорат ва мониторинг тизими жиҳатлари ва уларни амалга ошириш механизмлари бўйича  маъруза қилди.

Конференцияда 6 та давлатларнинг вакиллари томонидан жами 16 та маърузалар эшитилди ва конференция иштирокчилари томонидан муҳокама қилиниб, тегишли хулосалар чиқарилди.

Конференцияда институт ўқув-услубий бошқармасининг бошлиғи, доцент Р.Ф.Рўзиқулов “Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида таълим сифати даражасини назорати” мавзусида маъруза қилди.

Конференцияда келгусида Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига Европадаги ривожланган давлатлар университетларидаги таълим сифатини кафолатлаш ва уни назорат қилишдаги бой тажрибани жорий қилиш билан боғлиқ муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича ҳам фикр алмашинилди. Шунингдек олий ўқув юртларида таълим беришнинг Болонья жараёнига ўтишни жадаллаштириш масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Тажриба алмашиш мақсадида Қозоғистон Агротехнологиялари университетининг маъруза ҳамда амалий-лаборатория машғулотлари ўтказиладиган ўқув хоналари, илмий-тадқиқотлар ўтказиладиган бир нечта лабораториялар билан танишдик.

“Ветеринария медицинаси” таълим йўналиши учун мўлжалланган  бир қанча лаборатория-ўқув хоналари, “Сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш” ва “Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш” мини цехлари билан танишиб,  тажриба алмашдик.

“Ўрмон хўжалиги” таълим йўналиши учун мўлжалланган тажриба участкалари, лаборатория-ўқув хоналари, талабалар турар жойлари билан яқиндан танишдик.

Конференция ташкилотчилари томонидан Астана шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Бу саёҳатда биз қозоқ халқининг маъданияти ва урф одатлари билан яқиндан танишдик.

     Қозоғистон Республикаси-нинг Астана шаҳрида ташкиллаштирилган “EXPO-2017” кўргазмасига ташриф буюрдик.

“EXPO-2017” кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзининг кўргазмалари билан фаол иштирок этаётганлигини гувоҳи бўлдик.

Умуман олганда ташкил этилган конферен-ция ўз олдига қўйган мақсадига эришди.              Делегация иштирокчилари ўзлари ишлаётган олий ўқув юртларида ушбу жараённи тезлаштириш учун керакли ҳам назарий, ҳам амалий билимларга эга бўлишди.

Конференциянинг натижасига кўра ҳар бир қатнашчига сертефикат берилди.

Батафсил маълумот учун бу ерни босинг

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550