Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 361 guests and no members online

Facebook

Хонкулов Хусниддин Холикуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хонкулов Хусниддин Холикуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Картошка уруғлик туганакларини экишга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Qx6.

Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, PhD.27.06.2017.Qx.12.01.

Расмий оппонентлар: Абдурахимов Мингжигит Каттабекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жабборов Шавкат, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: картошка тезпишар ва ўрта тезпишар навларининг уруғлик туганакларини экиш олди тайёрлашнинг турли технологияларида туганаклар дала унувчанлиги, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилнинг шаклланиши, ҳосилдорлиги ҳамда сифатини баҳолаб, юқори ва сифатли ҳосил олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Самарқанд вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқ ва ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида картошка уруғлик туганакларини экиш олдидан турли ўстирувчи стимуляторларни қўллаш технологиялари ишлаб чиқилган;

стимуляторларни қўллашнинг тезпишар ва ўрта тезпишар картошка навлари туганаклари дала унувчанлиги, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилнинг шаклланиши, ҳосилдорлиги ва сифатига таъсири аниқланган;

картошка навлари уруғлик туганакларини экиш олди ўстирувчи стимуляторлар билан ишлаб, ўсимликка ўсув даврида ўстирувчи моддаларни қўллашнинг палак ва туганак ҳосили шаклланиши ҳамда ҳосилдорликка таъсири аниқланган;

уруғлик туганакларни экиш олди тайёрлашнинг мақбул технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Самарқанд вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқ ва ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида картошка навлари уруғлик туганакларини экишга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:

фермерларга «Картошка уруғлик туганакларини экишга тайёрлаш технологиясига оид тавсиялар» ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 19.01.2017 й., №03/09-104-сон маълумотномаси). Бунда эртаги картошкадан гектарига 28,7–33,5 тонна товар ҳосилдорликка эришиш бўйича тавсиялар берилган.

картошка навлари уруғлик туганакларини экишга тайёрлаш технологиялари Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Тайлоқ, Жомбой, Булунғур туманлари кўп тармоқли фермер хўжаликларида 539,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 23.01.2017 й., №02/09-29-сон маълумотномаси). Бунда гектаридан 9,8–12,7 млн. сўмгача соф даромад олинган ва рентабеллик даражаси ўртача 54,5–69,9 фоизни ташкил этган.

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550