Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 80 guests and no members online

Facebook

"ЎЗБЕКИСТОН - УМУМИЙ УЙИМИЗ" ДЎСТЛИК ВА МАДАНИЯТ ФЕСТИВАЛИ

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” дўстлик ва маданият фестивалининг Самарқанд вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Байналминал маданият маркази, Маънавият тарғибот маркази Самарқанд вилоят бўлими, Самарқанд вилоят маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Республика маънавият тарғибот маркази, ижтимоий-сиёсий тарғибот бўлими бошлиғи Т.Маматқобилов, Маънавият-маърифат ишлар бўйича проректор А.Ҳамзаева ва бошқалар мамлакатимизда ижтимоий барқарорлик ва тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳил ва ўзаро ҳамжиҳатликда яшамоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олиши, қизиқиши ва лаёқатлари бўйича касб-ҳунар эгаллаши, урф-одат ва расм-русумларини адо этиши, миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаши учун барча шароит яратилган.

 

 

 

– Ўзбекистонни ҳаммамиз қадрлаймиз, – дейди Самарқанд қишлоқ хўжалик институти талабаси Емекбаев Мерей. – Бу ерда барча миллат вакилларига ўз тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаши, ривожлантириши ва келгуси авлодларга етказиши учун зарур шароитлар яратилган.
Институт ва миллий маданият марказлари бадиий жамоаларининг тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенгликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари йиғилганларга манзур бўлди.
Фестиваль доирасида тасвирий санъат асарлари, миллий либослар, ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмалари намойиш қилинди.


Фарида ХОДЖИЕВА,
Агрономия факультети талабаси.

 

 

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550