Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 76 guests and no members online

Facebook

Институтимизда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида "Нурли келажак сари" шиори остида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Самарқанд ҳокимлиги, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Президентимиз томонидан олий ўқув юртлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш, академик лицей ва коллеж битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ёш авлоднинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, малакали мутахассис сифатида ҳаётда муносиб ўрин топишида юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 майдаги “2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, устоз-мураббийлар, ота-оналар иштирок этди.

– Институтимизда бакалавр ва магистратура йўналишларида 30 ихтисослик бўйича 5 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда, – дейди Самарыанд қишлоқ хўжалик институтининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректори Толиб Тайлоқов. – Уларнинг муайян мутахассислик бўйича пухта билим олишлари учун барча шароит яратилган.

Мазкур олий таълим муассасасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналишлари бўйича етук кадрлар етказиб берилмоқда. Талабаларнинг пухта билим олиши, дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча имконият мавжуд. Замонавий жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, махсус лаборатория, лингафон, информатика, интернет, мультимедиа хоналари, ахборот-ресурс маркази, спорт зали талабалар ихтиёрида.

Тадбирда битирувчиларга институтда мавжуд мутахассисликлар, талабалар учун яратилган шароит ва имкониятлар, 2017-2018 ўқув йили учун белгиланган қабул квоталари ҳақида кўргазмалар, бевосита суҳбатлар орқали маълумотлар берилди. Президентимизнинг “2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, қабул бўйича жорий этилган янгиликлар атрофлича тушунтирилди.

– Бугунги тадбирда институт ва бу ерда мавжуд ихтисослик йўналишлари бўйича кенг маълумотларга эга бўлдим, – дейди Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қошидаги 1-сон академик лицей битирувчиси Сарвар Аҳмедов. – Отам фермер бўлганлари учун ҳам қишлоқ хўжалигини яхши тушинаман. Билимларимни кенгайтириш учун ҳам шу олийгоҳга ҳужжатларимни топширишга қарор қилдим.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Қишлоқ хўжалигида менжемент факультети талабаси,

Миржалол ДЎСНАЗАРОВ.

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550