Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 396 guests and no members online

Facebook

Маълумотнома

2017 йил 8-июн 1-жуфтлик Агрономия факультетининг 1-2-босқич талабаларига институтимизнинг катта мажлислар залида “Устозлар ҳаёти биз учун ибрат” мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди. Бу тадбирнинг асосчиси устозимиз Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси профессори, биология фанлари доктори Искандар Хамдамович Хамдамов бўлиб, у кишининг ҳаёти, ижоди ва илмий фаолияти тақдимот тарзида талабаларга етказилди. Бу тадбирда факультетимизнинг профессор-ўқитувчиларидан профессорлар Р.О.Орипов, К.М.Мўминов, доцентлар Қ.Р.Равшанов, А.У.Умурзоқов, Б.Холмирзаев, М.Комилова, Э.И.Хамдамова, С.Санаевлар ва бир қатор ёш ўқитувчиларлар иштирок этдилар. Тадбирни  ташкил қилишда Мева- сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси ўқитувчилари  доцентлар С.Мустанов, Э.И.Хамдамова, ассистентлар Г.Сувонова, Й.Тошпўлатов, М.Джумаев, З.Рузикулова, М.Бегматова, Ю.Пардаев, Қ.Журакулов, Ҳ.Исматуллаев, Ш.Шерназаров, А.Нурниёзов, Э.Исомов, У.Очиловлар, Агрономия факультети деканати ва Маънавият ва маърифат бўлими ходимлари қатнашишди.

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси профессори, билогия фанлари доктори  Искандар Хамдамович Хамдамовнинг  ҳаёти ва ижоди тўғрисида

И.Хамдамов 1934 йил 13 июлда Самарқанд вилояти, Самарқанд туманига қарашли “Туркман” қишлоғида туғилган.

1942-1952 йилларгача шу туманнинг1-ўрта мактабида таълим олган.

1952 йилда Самарқанд Давлат Университетининг Биология факультетига ўқишга кириб, 1957 йилда уни муваффақиятли тугатган ва Биолог-ботаник мутахассислигига эга бўлган.  Университетни тугатгач 1957 йилдан 1959 йилгача Фарғона Давлат педагогика институтининг Ботаника кафедрасига ассистентлик лавозимига ишга юборилган.

1959 йилда Самарқанд шаҳридаги Бутуниттифоқ Қоракўлчилик институтига аспирантурага кириб, уни 1962 йилда тугатгандан сўнг шу институтда 5 йил давомида катта илмий ходим бўлиб ди.

1964 йилда “Ўзбекистоннинг шувоқ-барра ўтли яйловларида макка супургини экиб маданийлаштириш” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади.

1965 йилдан -1975 йиллар мобайнида Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг  “Ботаника ва ўсимликлар физиологияси” кафедрасининг мудири бўлиб фаолият кўрсатди.

1975 -1982 йилларда  шу кафедра доценти лавозимида ишлади.

1978 йилда эса Озарбайжон республикасининг Баку шаҳрида “Ўзбекистоннинг арид минтақасидаги ем-хашак ўсимликларининг морфо-биологик хусусиятлари” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.

Устоз 1979 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

1982 йилда профессорлик унвонини, 1984 йилда  Ўзбекистон Олий таълим аълочиси ва 1988 йилда Меҳнат ветерани медалига сазовор бўлди.  Шу билан бирга Самарқанд шаҳар кенгашига депутат бўлиб  сайланди.

1983-1998 йилларда яна “Ботаника ва ўсимликлар физиологияси” кафедраси мудири бўлиб фаолиятни давом этди.

1998-2004 йиллар “Ботаника ва ўсимликлар физиологияси” кафедраси профессори, 2004 йилдан то ҳозирги кунга қадар “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик” кафедраси профессори лавозимида ишлаб фаолият кўрсатиб келмоқда.

         Устозимиз Искандар  Хамдамович институтда ўзларининг иш фаолияти мобайнида кенг фикр юритувчи, юқори малакали мутахассис ва моҳир педагогдир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, устоз айни пайтда Республикамиздаги энг ёши улуғ ботаниклардан бири бўлиб ҳисобланади. Шу билан бир қаторда ҳам педагогик, ҳам илмий фаолият олиб бораётган забардаст инсондир. Бу фан оламида фаолият кўрсатаётган кишилар орасида ўта камёб ҳолатлардан биридир. Олим доимий равишда хўжаликларда бўлиб, ҳозирги замон фан ютуқлари, қишлоқ хўжаликнинг долзарб муаммолари тўғрисида маърузалар, чиқишлар қилиб, қишлоқ меҳнаткашлари орасида ҳурматга сазовор бўлиб келмоқда. Устоз қишлоқ хўжалик институти талабалари учун Ботаника, Биология, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси фанларидан чуқур илмий назарияга асосланган ҳолда юқори савияда маъруза ва ва амалий машғулотлар ўтказиб келмоқда,  Ўқиган маърузалари талабалар, қишлоқ хўжалик ходимлари ва мутахассислар учун ҳозирги замон илмий тараққиёт ютуқлари даражасида бўлиб фан ва қишлоқ хўжалик амалиёти талабига тўла жавоб беради.

Устозимизнинг катта илмий педагогик фаолиятининг муҳим қирраларидан бири шундаки, у киши раҳбарлигида Олий ўқув юрти  талабалари учун мўлжалланган ўзбек ва лотин алифболарида 10 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалари, 150 га яқин услубий кўрсатма, тавсия, рисолалар ва 3 та монография, 250 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

Устоз қишлоқ хўжалик экинларинингселекцияси соҳасида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Олим раҳбарлигида қаттиқ буғдойнинг юқори ҳосилли, ётиб қолишга чидамли, оқсил ва клейковинага бой, ҳар хил касалликларга чидамли истиқболли “Истиқлол” нави,  нўхатнинг Умид нав намунаси, хашаки нўхатнинг “Бренеум” ва “Нигритум” навлари яратилиб, нав синаш станцияларида экишга тавсия этилди.

У кишининг раҳбарлигида 7 нафар олимлар фан номзоди. Ҳозирги кунда шогирдларидан 5 нафари докторлик диссертациясини  бажариш устида илмий изланиш ишларини олиб бормоқда. 

Устоз Искандар.Хамдамович оилада меҳрибон ота ва оила бошлиғи сифатида ҳам ўз бурчини аъло даражада бажариб келмоқда. 6 нафар фарзанднинг отаси, 18 та невара ва 15 та эваранинг севимли бобоси бўлиб, ўз фарзанд ва невараларини ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаб, ватанимиз учун керакли касб эгалари қилиб вояга етказганлар.  Улар ҳозирги кунда мустақил республикамиз равнақи учун самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. 

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550