Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 326 guests and no members online

Facebook

БАРЧАСИ КЕЛАЖАК УЧУН

Ёҳуд “Йил давомида экологик соф тоза мева сабзавот ва узум этиштириш” мавзусидаги республика кўрик-танлови ҳақида
Бугунги кунда экологик соф тоза мева, сабзавот
ва узум етиштириш бўйича республикамизда қабул қилинган дастурнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти беқиёс бўлиб, ушбу махсулотларни етиштиришнинг халқ хўжалигидаги ўрнини алоҳида такидлаб ўтиш жоиз. Жорий йилнинг 2 июн санасида Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва “USAID” Ақш халқаро тараққиёт агентлиги “AVS” “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш дастури” ҳамкорликда “Олий таълим муассасаларини хамда илмий тадкикот институтларини ишлаб чикариш билан алокаларини кучайтириш” йўналиши хамкорлигида Республикамизнинг кишлоқ хўжалиги тармоқларига ижтисослаштирилган олий ўқув юртлари фаол ва иқтидорли талаба-ёшлари ўртасида “Йил давомида экологик соф тоза мева сабзавот ва узум этиштириш” мавзусида кўрик танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтди. Танловда Тошкент Давлат аграр Университетининг “Истиқлол мевалари” жамоаси, Андижон кишлоқ хўжалик институтининг “Ниҳол” жамоаси ҳамда Самарканд кишлоқ хўжалик институтининг “Экомева лаззати” жамоалари ўзаро баҳсга киришишди. Танлов тўртта шарт асосида бўлиб ўтди;
1. Шарт: Таништирув
2. Шарт: “Экологик соф тоза ва сифатли мева сабзавотлар хамда узумлар етиштириш” мавзуссида постер ва ижтимоий видео-ролик тайёрлаш ва намойиш этиш.
3. Шарт: Экологик соф тоза ва сифатли мева сабзавотлар хамда узумлар етиштириш” мавзусида Савол-жавоб.
4. Шарт: Эркин мавзу дея номланади.

“Йил давомида экологик соф тоза мева, сабзавот ва узум етиштириш” мавзусидаги танловни ўтказишдан мақсад, талаба ёшларни мутахассисликлари бўйича ўз касбига мухаббатини ошириш, ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустахкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий хаётида амалга оширилаётган ислохатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини якиндан таништириш, иқтидорли ёшларниниг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун уларга кенг имконият яратиб беришдан иборатдир.
Танлов кўтаринки руҳда ва юқори савияда ташкил этилди. Иштирокчи жамоаларнинг ҳар бир шартдаги чиқишлари орқали танловга нечоғлик кучли тайёргарлик кўрганликларини гувоҳи бўлдик. Талабалар ҳам дўстона, ҳам мардона саҳнада куч синашишди. Танловнинг нақадар муҳим эканлигини Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бир қатор мутасадди раҳбарлари ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва муҳтор элчиси Памела Спратлин хоним, USAID нинг Ўзбекистондаги офесси деректори Жон Риордонларнинг иштирок этиши ва нутқ сўзлаши ҳамда турли қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи илмий тадқиқот институтларининг раҳбар ҳодимларининг иштироки билан ҳам билса бўлади. Ушбу танловда институтимиз шарафини ҳимоя этган “Экомева лаззати” жамоасининг ҳам иштирокини алоҳида эътироф этиш жоиз. Жамоамиз ҳар бир шарт учун алоҳида маъсулият билан ёндошишди ва томошабинлар олқишига ҳамда ҳакамлар хайътининг яқундаги юқори балларига сабабчи бўлди. Танлов чинакам ёшлар фестивалига айланиб кетди десак янглишмаган бўламиз. Талаба-ёшлар ушбу танлов орқали ўзларининг бор иқтидолрларини маҳорат билан намойиш этишди. Шунингдек кўплаб дўстлар орттиришди.
Якуний хисоб-китоб натижаларига кўра:
1-ўрин Тошкент Давлат аграр Университетининг “Истиқлол мевалари” жамоасига,
2-ўрин Самарканд кишлоқ хўжалик институтининг “Экомева лаззати” жамоасига,
3-ўрин Андижон кишлоқ хўжалик институтининг “Ниҳол” жамоасига насиб этди.
Танлов якунида иштирокчиларга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш ” дастури мутасаддилари томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Ушбу танловда институтимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилган иқтидорли талаба-ёшларимизга бутун олийгоҳимиз номидан алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Норжигитов Рахимжон СамҚХИ “Камолот” ЁИҲ БТ “Ташкилий ва ахборот-таҳлил йўналиши” сардори

 

 

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550