Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 100 guests and no members online

Facebook

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида талабалар иштирогида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланган “Ҳаракатлар стратегияси ёшлар нигоҳида” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Ушбу, тадбирда O’zLiDeP партияси аъзолари, ўқитувчи-профессорлар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

– Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар самарасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверентети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланганлиги, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини руёбга чиқариш борасида кенг миқёсида ислоҳатлар амалга оширилди, – дейди Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректори Тоштемир Остонақулов.  Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда барча соҳалар ривожида кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатларни  изчил давом эттиришга, ҳалқимиз фаровонлигини юксалтиришда муҳим дастурамал бўлиб хизмат қилиши баробарида, амалга оширилаётган ислоҳатларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишдан тўртинчиси ижтимоий соҳани ривожантиришга қаратилган. Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, бандлик, саломатликни муҳофаза қилиш, уй-жой масалалари қаторида таълим-тарбия тизимини тараққий эттириш масалаллари ҳам ўрин олган.

Шунингдек, жамиятимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик, миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда ҳукум сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиш қайд этилди.

Сўзга чиққанлар, мазкур ҳуқуқий хужжат келажакда аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳаёт сифатини кўтариш, ёшларни иш билан таъминлаш ва жамиятимизни бошқа соҳаларини тубдан яхшилашга ҳизмат қилишини алоҳида қайд этдилар.

Қизғин мулоқат тарзида ўтган семинарда Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, таълим муассасалари олдида турган муҳим вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш механизимлари ҳақида ҳам фикрлар алмашинилди.

Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёш оилалар учун муносиб турмуш шароити яратиш масалалари, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ҳамда спортни оммалаштириш билан боғлиқ долзарб чора-тадбирлар ҳам қамраб олинган. Зеро, ушбу вазифалар ижроси мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳаммма нарсадан устун” деган ғояни ҳаётга татбиқ этишда ҳал қилувчи аҳаиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармони таълим тизимида ўқитиш сифатини янги босқичи кўтаришга ҳам хизмат қилади. Шу билан бирга ўқитувчиларга ўз касбига янада маъсулият билан ёндашиш, ёшларнинг танланган мутахассисликлари бўйича чуқур билим ва малакага эга бўлишини изчил таминлашни ҳам тақазо этади. Зеро, бу жараён Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ижтимоий-сиёсий социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

     Мухтасар қилиб айтганда, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширилиши мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатларнинг давомийлигини таъминлаш билан бирга, келгусида бундай ишлар кўлами ва мақсадига кўра, янги босқичда янада изчил олиб борилишининг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади.

“Қишлоқ хўжалигида менежемент” факультети талабаси,

Миржалол ДЎСНАЗАРОВ

 

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550