Samarqand qishloq xo`jalik instituti 1929 yilda tashkil etilgan. Institut Markaziy Osiyoning agrar sohasidagi yirik oliy o'quv yurtlaridan biridir. Batafsil

Bizning manzil 

   

 

Samarqand shahar
Mirzo Ulug'bek, 77-uy
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Ishonch telefoni:
+99866-234-01-00

Ko'zi nuri pastlar uchun sayt versiyasi 

PosterAcademica2

postermind

Hozir saytda 

We have 167 guests and no members online

Facebook

Энг яхши маърузачилар

Институтда илмий салоҳиятни ошириш, тайёрланаётган кадрларимизни юқори ва рақобатбардош даражада бўлишини, иқтидорли талабаларимизни Республика ва дунё миқёсидаги турли фан ва илмий танловларда муносиб иштирокини таъминлаш, фахрли ва ифтихорли талабалар салмоғини кўпайтириш орқали институт нуфузини ошириш, ёшларимизни илмга интилишини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 23-25 май кунлари “Илм йўлидаги илк изланишлар” мавзусида ққтидорли талабаларнинг илмий конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу ташкил этилган илмий конференция эса олдингиларидан фарқ қилиб, бунда институтдаги иқтидорли талабалар ўзларини илмдаги илк изланишларини баён этишди.

Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича 6 та шўъбаларда фаолият кўрсатди:

1. Агрономия.

2. Ветеринария

3. Чорвачилик.

4. Қишлоқ хўжалигида менежмент ва бухгалтерия

5. Агроинженерия ва технология.

6. Гуманитар фанлар, тиллар ва педагогика.

Конференция тўпламига иқтидорли талабалар томонидан 374 та илмий мақолалар тақдим этилган эди. Ушбу илмий мақолалар муаллифлари бўлган иқтидорли талабалар 3 кун давомида шўъбаларда маърузалар қилишди. 25-май куни институт катта мажлислар залида шўъба раҳбарлари ҳисобот беришди. Шўъба раисларининг фикрича конференция жуда кўп қизиқишларга сабаб бўлган. Янги иқтидорли талабалар аниқланган, янги илмий ва замонавий қарашлар юзага келган. Шўъбаларда қуйидаги иқтидорли талабаларнинг илмий маърузалари ЭНГ ЯХШИ деб топилган: АГРОНОМИЯ ШЎЪБАСИ БЎЙИЧА

1-ўрин. 3 курс талабаси Норқулова Роҳила “Картошка навларини бир йилда икки ҳосил олишга яроқлилигини баҳолаш” Илмий раҳбар: профессор И.Т.Эргашев 2-ўрин. 2 курс талабаси Нурвафоева Дилдора “Эрозиянинг деҳқончиликка келтирадиган салбий оқибатлари” Илмий раҳбар ассистент К.Бозоров 3-ўрин. 3 курс талабаси Ўроқова Эъзоза “Эртанги муддатда экилган кунга боқар ҳосилдорлигига қўшимча чанглатишнинг таъсири” Илмий раҳбар доцент М.Луков

АГРОИНЖЕНИРИЯ ВА ТЕХНОЛОГИЯ ШЎЪБАСИ БЎЙИЧА

1-ўрин. Ахатова Лайло “Environmental safetu of agricultural products” Илмий раҳбар Ш Ишниязова 2-ўрин. Сувонова Гульнисо “Фрикцион устқуймаларни елимлашда, тормоз колодкалари юзаларига турли ишлов бериш усулларини вўллаш” Илмий раҳбар Ж.Юлдошев 3-ўрин. Сайфуллаев Тимур “Сабзавотларни сақлаш усулларини такомиллаштириш” Илмий раҳбар А.Турсунов

ВЕТЕРИНАРИЯ ШЎЪБАСИ БЎЙИЧА

1-ўрин. 2 курс талабаси Базарбаева Айнура “Дикроцелиоз қўзғатувчисининг биологиясини ўрганиш тарихи ва унинг натижалари” Илмий раҳабар Б.Салимов 2-ўрин. 2 курс талабаси Авлиёқулов Муроджон “Куйдирги касаллигининг замонавий диагностика ва профилактика усуллари” Илмий раҳбар З.Шопўлатова 3-ўрин. 4 курс талабаси Нематов Фаррух “Йилқиларда грипп касаллигининг клиник белгилари ва паталогоанатомик ўзгаришлар” Илмий раҳбар Х.Бозоров ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ ВА БУХГАЛТЕРИ ШЎЪБАСИ БЎЙИЧА

1-ўрин. К.Турдибоева “Глобал озиқ-овқат бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари” Илмий раҳабар И.Ғаниев 2-ўрин. Ҳ.Муродов “Фермер хўжаликларида балиқ етиштириш харажатлари ҳисобини такомиллаштириш” Илмий раҳбар А.Алиқулов 3-ўрин. Аббасов Фаррух, Алиқулов Ғолиб “Методы финансового планирования на предприятии” Илмий раҳбар О.Муртазаев ЗООТЕХНИЯ ВА ҚОРАКЎЛЧИЛИК ШЎЪБАСИ БЎЙИЧА

1-ўрин. Нарзуллаева Мохигул “Зарафшон воҳасининг айрим худудида урчитилаётган сигирлар сутининг таркиби ва ҳусусиятлари” Илмий раҳбар Ш.Амиров 2-ўрин. Тошбеков Дилшод “Бройлер жўжаларини ўстиришнинг муҳим ҳусусиятлари” илмий раҳбар Ю.Эрматов 3-ўрин. Туймаева Манзура “Рацион тўлиқ қийматлилиги маҳсулот миқдори ва сифатига таъсир қилувчи асосий омил” Илмий раҳабар З.Эгамбердиева, Қ.Хайдаров

ПЕДАГОГИКА ВА ГУМАНИТАР ФАНЛАР КАФЕДРАСИ ШЎЪБАСИ БЎЙИЧА

1-ўрин. С.Ҳамроқулов “Касб-ҳунар коллежларида дарсларга қўйиладиган талаблар” Илмий раҳбар З.Бобоқулов 2-ўрин. М.Аллаёров “Баркамол авлод тарбиясида маънавий баркамоллик масалалари” Илмий раҳбар Д.Суванова 3-ўрин. Б.Дониёрова “А.Навоий қарашларида инсонпарварлик ғоялари” илмий раҳбар Л.Жамолов Барча ғолибларга I,II,III-даражали дипломлар ва эсдалик совғалар топширилди.

Маънавият –маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими.

 

Популярные краски для мастики и как их наносить
Посмотреть классные триллеры лучшие всех времен и народов

Biz haqimizda | Yangiliklar | E'lonlar | Fakultetlar | Kafedralar | Markaz va bo'limlar

Bizning hamkorlarimiz:

                                                      

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fsmac9 #eef8239 #241013141550